Saytning yangi ko’rinishi sinov rejimida ishlamoqda. Saytning eski ko’rinishi

«O‘zneftgazinformatika» аж акциядорларининг 2018 йил 28 март ойида навбатдан ташқари умумий йиғилиши

Хурматли «O’zneftgazinformatika» AЖ Акциядорлари!

«O‘zneftgazinformatika» акциядорлик жамияти Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида маълум қилади. Йиғилиш 2018 йил 28 март куни Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32-а уй манзилида жойлашган «Maxsusenergogaz» АЖсининг йиғилишлар залида ўзказилади.

Рўйхатдан ўтишнинг бошланиш вақти — соат 14.30

Йиғилишнинг бошланиш вақти — соат 15.00

Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана — 2018.03.02

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши учун акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси: 2018.03.02 — акциядорларни хабардор қилиш учун ва 2018.03.23 — навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун.

КУН ТАРТИБИ:

1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Хисоб комиссиясининг сони ва персонал таркибини тасдиқлаш.

3. «O‘zneftgazinformatika» АЖнинг 2017 йил бизнес режаси параметрларини бажариш натижалари ва жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиши бўйича кўрилаётган чоралар хақидаги хисоботини тасдиқлаш.

4. 2017 йил якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг хулосаси.

5.2017 йил якуни бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси.

6. 2017 йил бўйича жамиятнинг йиллик хисоботини тасдиқлаш.

7. Кузатув кенгашининг 2017 йилда бажарилган ишлари бўйича хисоботини тасдиқлаш.

8. «O‘zneftgazinformatika» АЖнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.

9. 2017 йил бўйича соф фойдани тақсимлаш.

10. 2018 йил бўйича бизнес режани ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

11. Жамиятнинг ташкилий структурасани тасдиқлаш.

12. Жорий йилга Бошқарув Раисини сайлаш.

13. Жорий йилга Бошқарув фъзоларини сайлаш.

14. Жорий йилга Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш.

15. Жорий йилга Тафтиш Комиссияси аъзоларини сайлаш.

16. «O‘zneftgazinformatika» АЖ ва жамиятимизнинг аффилланган юридик шахслари ўртасидаги кўзда тутилган хўжалик фаолияти бўйича кейинги йиллик умумий йегилиш давригача бўлган муддатга маъқуллаш хақида қарор қабул қилиш ва унда келишувларнинг энг катта миқдорларини хам белгилаш.

Акциядорлар қуйидаги маълумотлар (материаллар) билан танишиб чиқишлари мумкин:

· «O‘zneftgazinformatika» АЖнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилоти томонидан текширишга оид хулосаси

· Жамиятнинг 2017 йил бўйича йиллик хисоботи

· «O‘zneftgazinformatika» АЖнинг 2017 йил бўйича йиллик бизнес-режа ва харажатлар сметасининг лойихаси.

· Жамият ташкилий структурасининг лойихаси

· Жамият Устави янги лойихаси

· Кузатув Кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисида маълумотлар

· Жамиятнинг 2017 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотлар номзодлари ва уларга тўланиши мумкин бўлган нархлар чегараси хақида маълумотлар

· Кузатув кенгашининг «O‘zneftgazinformatika» АЖ ва жамиятимизнинг аффилган юридик шахслар ўртасидаги кўзда тутилган хўжалик фаолияти бўйича келишувларни кейинги йиллик умумий йиғилиш давригача бўлган муддатга маъқуллаш бўйича келишувлар нархининг чегараси белгиланган холдаги таклифи.

Ёнингизда паспортингиз (жисмоний шахслар учун), хизмат гувохномангиз (юридик шахслар учун), ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончномангиз (акциядорлар вакиллари учун) бўлсин.

Қўшимча маълумот олиш учун «O‘zneftgazinformatika» АЖга 267-29-17, 268-22-82 телефонлари орқали мурожат этинг.

Акциядорлардан кўрсатиб ўтилган телефонлар орқали ёки 
e-mail: kivs@globalnet.uz га ўзларининг электрон почта манзиллари тўғрисида хабар беришларини илтимос қиламиз.