Saytning yangi ko’rinishi sinov rejimida ishlamoqda. Saytning eski ko’rinishi

Президентимиз Мурожаатномасини жойларда ўрганиш давом этмоқда

 

Президентимиз Мурожаатномасини жойларда ўрганиш давом этмоқда

 

2018йил 28 декабрда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини барчамиз катта қизиқиш билан тингладик.Мурожаатномада мамлакатимизда амалга оширилиши мўлжалланаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳатларнинг асосий мақсадлари ва ушбу мақсадларга эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

2019 йил 8 январ куни “Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик жамиятидаПрезидентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича давра-суҳбатиўтказилди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари Д.М. Нарматов ва Ш.Р. Мамажумаевлар томонидан Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятиниўрганиш, Мурожаатномада таъкидланган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар негизи бўлган асосий мақсадлар ва уларга эришиш учун қўйилган устуворвазифалар, Ҳаракатлар стратегиясининг беш йўналиши бўйича олиб борилиши кўзда тутилган вазифаларни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ижтимоий соҳани янада ривожлантириш бўйича қўйилаётган вазифаларга алоҳида ўрғу берилди.

Шу билан биргаликда Мурожаатномада мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчи бўлган нефт-газ, энергетика, қимматбаҳо ва рангли металлар, автомобилсозликкаби иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидланди.

 

Ислоҳатларининг янада самардорлигини таъминлаш учун замонавий, оқилона бошқарув тизимини жорий этиш бўйича Мурожаатномада Президентимиз томонидан Парламентнинг ролини янада ошириш,маҳаллий ҳокимият органларининг ваколат ва масъулиятини қайта кўриб уларнинг мустақиллигини янада ошириш, давлат бошқарувида замонавий менежмент усулларини кенг қўллаш бўйича берган таклиф ва тавсиялари атрофлича ёритилди.

                                                             

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси

тингловчилари Д.М. Нарматов, Ш.Р. Мамажумаев