Saytning yangi ko’rinishi sinov rejimida ishlamoqda. Saytning eski ko’rinishi

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖ бўйича 2018 йил 12 ойлигида мурожаатлар таҳлили

Бундан ташқари, Жамият бошқарув аппаратида мурожаатларнинг ҳолати кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик тартибда мониторинг қилиб борилади. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 2018 йилда жами 8793 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсатгич ўтган йилгига қараганда 36%га камайган. 2018 йилда йўлланган жами мурожаатларнинг 4005 тасини ёзма мурожаатлар, 3741 тасини ўтказилган сайёр қабуллар ва оғзаки  мурожаатлар, 64 тасини веб-сайт ҳамда электрон почта ва 983 тасинибевоситаЎзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар ташкил қилади.

Жами мурожаатларнинг асосий қисмини ишга кириш (4449 та - фоиз ҳисобида 50.5%) ҳамда молиявий ва моддий ёрдам сўралиб (2522 та - фоиз ҳисобида 28,6%) қилинган мурожаатлар ташкил этади. Келиб тушган мурожаатларнинг2735 таси ўрнатилган тартибда қаноатлантирилган, 4488 тасига мурожаати юзасидан тушунтириш берилган, 587 та мурожаат бевосита тегишли бўлмаганлиги сабабли рад этилган, кўрмасдан қолдирилган.

Жорий йил мобайнида Жамият тизимида кўриб чиқилган мурожаатларнинг асосий қисми “Шўртаннефтгаз” МЧЖ (1930 та, ўтган йилгига нисбатан 40% га камайган), “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ (1860 та, ўтган йилгига нисбатан 44% га камайган), “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ (1205 та, ўтган йилгига нисбатан 73% га камайган), “Муборакнефтгаз” МЧЖ (630 та, ўтган йилгига нисбатан 76% га камайган), “Махсусэнергогаз” АЖ (458 та, ўтган йилгига нисбатан 26% га камайган), “Устюртгаз” МЧЖ (430 та, ўтган йилгига нисбатан 8% га камайган), “Газлинефтгазқазибчиқариш” МЧЖ (301 та, ўтган йилгига нисбатан 28% га камайган) хиссасига тўғри келади.